Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оскар» олган фильм кўчирмакашликда гумон қилиняпти (видео)

«Оскар» олган фильм кўчирмакашликда гумон қилиняпти (видео)

«Икки узоқ нотаниш».

Фото: «Netflix»

2021 йилда «Оскар» олган «Икки узоқ нотаниш» қисқа метражли фильми плагиат маҳсули бўлиши мумкин. Режиссёр ва ва сценарист Синтия Као ушбу фильмнинг сюжети бошқа фильмлардан олинган бўлиши мумкинлигини айтмоқда, деб ёзади «What’s on Netflix».

«Икки узоқ нотаниш» — ҳаётидаги энг ёмон кунга тушиб қолган эркак ҳақида.

Режиссёр Као 2016 йилда суратга олган «Қора танли учун суғур куни» фильмида (кинопародия) эса онаси билан учрашувга ошиқаётган бош қаҳрамоннинг йўлини доим полициячи тўсиб чиқаверади, вақт тузоғига тушиб қолганини у охирида тушунади. 

Энг қизиғи, Каонинг фильмини 2020 йил май ойида «NowThis News» ютуб-каналига жойлаштирган жамоа «Оскар» олган «Икки узоқ нотаниш» фильмига продюсерлик қилган.

Ҳеч кимни айбламоқчи эмаслигини таъкидлаган Синтия Као шунчаки таажжубда, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин.

«Қора танли учун суғур куни» фильмидан лавҳа:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг