Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўш вилоятида ўқувчилар атирдан заҳарланди

Ўш вилоятида ўқувчилар атирдан заҳарланди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туманидаги 101-мактабда 18 нафар 6-синф ўқувчиси атирдан заҳарланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўқувчилардан бири бошқасидан атирни олиб, безорилик қилиб уни синфда сепган. Синфда 43 нафар ўқувчи бўлган. Уларнинг аксарияти уйларига жўнатилган, чунки текширувда уларнинг соғлиғи қониқарли экани аниқланган.

Касалхонага ётқизилган 18 нафар боланинг аҳволи ҳам ўнгланиб, улардан 13 нафари бугун уйга чиқарилади. Беш нафар мактаб ўқувчиси яна икки кун шифокорлар назоратида бўлади.

Ҳозирда заҳарланиш сабабини аниқлаш учун текширувлар белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг