Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўрмон ёнғинларида 79 киши ҳалок бўлди

Ўрмон ёнғинларида 79 киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

«Грецияда давом этаётган ўрмон ёнғинларида 79 киши ҳалок бўлди», — дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Аввалроқ 74 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Камида 187 киши (164 нафари катта ёш, 23 нафари бола) жароҳатланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, юздан зиёд кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Грецияда душанба куни ўрмон ёнғинлари бошланган, 70 киши қурбон бўлган эди. Аттика шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Мамлакат бош вазири Алексис Ципрас ҳалок бўлганлар учун уч кунлик мотам эълон қилди.

Греция прокуратураси ёнғин сабабларини суриштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг