Организмни тозалаш учун кўпроқ нималар ейиш керак? Шифокор маслаҳати
Турли зиёфат ва байрамлардан кейин одамлар организмни зарарли моддалардан тозалашни ўйлашади. Диетолог Полина Журавлева бу бўйича муҳим маслаҳатларни эълон қилди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, лавлаги, селдерей, олма ва оддий пиёз танани тезда тозалаш учун энг яхши маҳсулотлардир. Ушбу маҳсулотларда оғир металлар ва токсинларни суришга ёрдам берадиган пектин мавжуд.
Бундан ташқари, олма шарбати бактерия ва вирусларнинг чиқинди маҳсулотларини эритади, лавлаги жигарни тозалашга ёрдам беради ва селдерей қонни тозалайди ва бўғимларда сийдик кислотасини йўқ қилишга ёрдам беради.
Шунингдек, диетолог кўпроқ сув ичишни унутмасликни маслаҳат беради, чунки сувсизланган тана инфекцияларга кўпроқ мойил бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter