Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчи «Сўнгги қўнғироқ»да жаҳл устида директорга сув сепди

Ўқувчи «Сўнгги қўнғироқ»да жаҳл устида директорга сув сепди

Скриншот.

Бухорода мактаб ўқувчиси байрам вақтида директор юзига сув сепиб юборгани видеоси тарқалди. 

Вилоят ХТБнинг аниқлик киритишича, воқеа жорий йилнинг 25 май куни Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида содир бўлган. 

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан дастлабги ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи шу куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг