Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчилар юритадиган ҳужжатлар максимал қисқартирилди - ХТВ

Ўқитувчилар юритадиган ҳужжатлар максимал қисқартирилди - ХТВ

Фото:«Xabar.uz»

«Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Эндиликда умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилди.

Бу ўқитувчиларга асосий эътиборини дарс машғулотларини янада қизиқарли қилиб ўтишга қаратиши учун шароит яратади.

Барча мактабларда фанлар бўйича тақвим мавзуий режаларини бир хиллаштириш мақсадида, эндиликда тақвим мавзуий режалар Республика таълим маркази томонидан тасдиқланади ва ўқув йили олдидан вазирликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

«Миллий ўқув дастури»нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан «Ўқитувчи китоби»нинг жорий этилиши дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг