Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчилар тик турган ҳолда узр сўради: вазир ташаббускорлар жазоланишини айтди

Ўқитувчилар тик турган ҳолда узр сўради: вазир ташаббускорлар жазоланишини айтди

Тармоқда Андижонда ўқитувчилар тик турган ҳолда ота-оналар олдида узр сўрагани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Маълум бўлишича, ҳодиса Марҳамат туманидаги 72-ИДУМида содир бўлган. Ўқитувчилар ўзлаштириш пастлиги ва ОТМларга кириш сустлиги учун кечирим сўрашган. 

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш, балки давлат сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда халқ таълими вазирлигининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган «ташаббускорларга» албатта тегишли чора кўрилади.

Шу билан бирга вазир ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўрамоқда.

«Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — дейилади хабарда.

Миллий масс-медиани ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжоновга кўра, бу ҳолат учун шахсан Шуҳрат  Абдураҳмонов узр сўраши керак. 

«Андижонда ўқитувчилар ота-оналар олдида бош эгиб, узр сўрашга мажбурлангани учун вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак»— дея ёзади Алламжонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг