«Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи маблағини мақсадсиз сарфлаган директор ишдан бўшатилди
Кеча, 17 апрель куни «Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Сирожиддин Хуснитдинов ўз лавозимидан озод этилди. Ушбу корхонадаги ишончли манбаларнинг сўзларига кўра, С .Хуснитдиновнинг ишдан олинишига асосий сабаблардан бири ушбу ташкилот молиявий маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги бўлган.
«Ўқитувчи» матбаа корхонаси йирик давлат босмахонаси ҳисобланиб, айтишларича, узоқ йиллардан бери иқтисодий аҳволи танг бўлиб келган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигининг янги раҳбарияти соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш ва соғлом муҳитни яратиш мақсадида тизимда тозалаш ишларини бошлаган кўринади.
Маълумотларга кўра, ушбу корхонанинг собиқ раҳбари Р. Худойкулов даврида ҳам 8 миллиард сўмдан зиёд маблағ талон-тарож қилиниб, ўзлаштириб юборилган (Дарвоқе, у юқори доирадаги амалдорлардан бирига қариндош эканлиги айтилади). Ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноий иши доирасида асосий фигурант бўлган бош ҳисобчи Н. Суннатов, турли манбаларга кўра, судловдан қочиб, яширинган. Фақатгина бухгалтериянинг оддий бир ходими жавобгарликка тортилган. Унинг тўғридан-тўғри кўрсатмаларига қарамай матбаа корхонаси раҳбарияти жавобгарликка тортилмаган, ишлашда давом этган. С. Хуснитдинов ўша пайтлар директор ўринбосари бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter