Жиззахда мактаб директорлари йўқ одам учун 200 миллион сўм ойлик ёзгани аниқланди
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори аслида мактабда ишламайдиган 3 нафар инсонга 77 миллион сўм маош ёзгани аниқланди.
Бухорода маст кишилар ногироннинг уйига бостириб кириб, уриб, пулини тортиб олди
2020 йилнинг 7 апрелдан 8 апрелга ўтар кечаси соат 02:00 да 33 ёшли Ж.Х. ва 26 ёшли М.Ш. спиртли ичимлик истеьмол қилган маст ҳолатда Қоракўл тумани Мирпўлат қишлоғида яшовчи 2 гуруҳ ногирони 47 ёшли О.Х., нинг яшаш уйи ётоқхонасига эшик ойнасини синдириш орқали ғайриқонуний равишда кириб, уни қўллари билан
ХТБ ҳисобчиси қандай қилиб 623 млн. сўмни талон-торож қилди?
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи маблағини мақсадсиз сарфлаган директор ишдан бўшатилди
Кеча, 17 апрель куни «Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Сирожиддин Хуснитдинов ўз лавозимидан озод этилди. Ушбу корхонадаги ишончли манбаларнинг сўзларига кўра, С .Хуснитдиновнинг ишдан олинишига асосий сабаблардан бири ушбу ташкилот молиявий маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги бўлган.
Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари ҳибсга олинганини Бош прокуратура тасдиқламади
Ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Д.Хошимов талон-тарож ва мансабни суиистеъмол қилганликда айбланиб судгача ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура пахта тозалаш цехидаги қинғирликни фош этди
Сурхондарёдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида 214,4 млн. сўмлик чигитни ўзлаштириш ҳолати аниқланди.
Кўзи ожизлар кўчага ҳайдалмоқда ёки қарор қатъий эмас, шикоятга ўрин бор!
Фуқаролик ишлари бўйича Бекабод туманлараро судида навбатдаги суд иши кўрилди. Ҳал қилув қарорига кўра, Республика кўзи ожизлар жамияти туман бўлими биносининг бузиб ташланиши қонуний деб топилди, энди шу ҳудудда яшовчи бир нечта оила ўзлари яшаб турган уйдан кўчириб чиқарилиши керак.
Тошкент вилоятида «Обод қишлоқ» маблағи талон-торож қилинди
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги «Кушек» қишлоғи «Обод қишлоқ» дастури доирасида олиб борилган ишлар вақтида маблағ талон-тарож қилинган. Бу ҳақда Қуйичирчиқ туман департамент бўлими бошлиғи Мирзоқул Юлдашев хабар бериб ўтди.