Франция ҳукумати истеъфога чиқади
Франция ҳукумати истеъфога чиқади, деб хабар берди Le Parisien.
Мамлакат Миллий йиғини (парламенти) бош вазир Мишел Барнье бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. 1962 йилдан буён шундай ҳолат биринчи марта содир бўлмоқда. Резолюцияни қабул қилиш учун камида 289 та овоз керак эди, якунда 331 та овоз берилди.
Аввалроқ Барньега ултиматум қўйилганди. Ултра ўнглар етакчиси Марин Ле Пен ундан 2025 йил бюджети борасида ён беришни талаб қилганди, акс ҳолда ишончсизлик вотуми қабул қилиниши айтилганди. Таъкидлаш жоизки, ҳукумат парламентда кўпчилик ўринга эга эмас эди.
Маълумот учун: Франция президенти Эммануэл Макрон 73 ёшли консерватив сиёсатчи Мишеля Барньени бош вазирликка шу йилнинг 5 сентябрида тайинлаган эди. Замонавий Франция тарихидаги энг ёши улуғ ҳукумат раҳбарига айланган Барнье худди шу лавозимдаги энг ёш — 35 ёшли Габриэл Атталнинг ўрнини эгаллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter