Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқишга қабул қилинган талабалар диққатига! 

Ўқишга қабул қилинган талабалар диққатига! 

Расман my.gov.uz порталида «ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш»  хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда Ягона портал расмий телеграмм саҳифасида маълум қилинди.

2023-2024-ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳозироқ my.gov.uz портали орқали олий таълим муассасалари ётоқхоналарига жойлашиш учун онлайн ариза юборишлари мумкин. 

Аризани кўриб чиқишда турли имтиёзлар ва устуворликлар ҳисобга олинади. Ушбу рўйхат билан ариза тўлдириш жараёнида танишасиз.

Шунингдек, имтиёзга эга бўлмаган талабаларга махсус навбат рақами берилади. Ётоқхонада бўш ўринлар бўлса, мазкур рақам асосида турар жой учун йўлланма тақдим этилади.

Қайд этилишича, жорий ўқув йилида ушбу хизматдан фақат 1-босқич талабалари, кейинги ўқув йилидан эса барча талабалар фойдаланишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг