Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аянчли қотиллик: эр аёли ва боласини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

Аянчли қотиллик: эр аёли ва боласини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

Видеодан кадр.

Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида аянчли ҳодиса содир бўлди. Туманнинг  «Галаравот» маҳалласида беш ойлик гўдак ва унинг онасининг жасади топилди. Бу ҳақда Zamon дастурида ҳикоя қилинади. 

Бироз ўтиб оила бошлиғи бўлган эркакнинг мурдаси ҳам осилган ҳолда аниқланган. 

Ҳодисага гувоҳ бўлган маҳалла раиси Ихтиёр Раҳмонқуловнинг айтишича, ушбу оила намунали оилалардан бири бўлган. Ота нега ўз фарзанди ва аёлини ўлдиргани номаълумлигича қолмоқда, дейилади дастурда. 

Дастлабки тезкор маълумотлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларига кўра, А.А. турмуш ўртоғи М.А. билан оилавий келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, уни қайчи билан бўйин соҳасига 2 марта уриб ўлдирган. Сўнгра бешикда ётган 5 ойлик фарзанди П.М.ни қўллари билан бўғиб ўлдирган. Кейин ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси  «а» ва «в» банди билан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг