Оқ уй Хитойни огоҳлантирди
Оқ уй вакили Жен Псаки Хитойни Ғарб давлатлари Россияга қарши киритган санкцияларга риоя қилмаса АҚШ томонидан жавоб чоралари кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Псакининг таъкидлашича, ХХР ҳозирча санкция тартибига амал қиляпти.
Кеча, 7 март куни ХХРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюн томонларни босиқликка чақирган ва аксинча, Украинадаги ҳарбий тўқнашувларни тўхтатиш бўйича дипломатик ҳаракатларни тезлатиш керак, деганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter