Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оптимист одамлар қийинчиликларга сабрли бўлади ва яна...

Оптимист одамлар қийинчиликларга сабрли бўлади ва яна...

фото: интернет, очиқ манба

Стивин Пинкер ҳақида кўпчилигингиз биласиз, эҳтимол китобларини ҳам ўқигандирсиз. Оптимизм ҳақида шу инсон жуда чиройли ёзган. Тахминан маъноси шундай эди: «Оптимизм бу – барча муваффақиятсизликлар ва барча ёмонликлар билим етишмаслигидан келиб чиқади деган назариядир».

Бу гап менга жуда ёқади. Эҳтимол, оптимизм ҳақида бундан яхшироқ гап ўқимаганим учундир...

Тўғри, оптимизм бу назария эмас, балки ҳаётга бўлган қарашимиздир.

Бу ҳаётга ижобий қараш, ҳозирги ва келажакдаги воқеаларга, муаммоларни ечишда ижобий натижага эришишга ишонч билан қараш ҳисобланади.

Оптимистик инсонлар муаммоларни имкониятлар сифатида кўришади, қийинчиликдан чиқиш йўлларини топишга ҳаракат қилишади. Ҳар қандай нарсанинг, қарашларнинг ҳам ўз хусусиятлари бор. Шу хусусиятлар орқали биз уни бошқа шунга ўхшаш тушунчалардан фарқлаймиз, баъзи нозик томонларини ажрата оламиз.

Оптимизмнинг асосий хусусиятлари

Ишонч: Оптимистлар ўзларининг қобилиятларига, ҳаётда муваффақиятга эришишга ишонадилар.

Ижобий фикрлаш: Оптимистлар ижобий фикрлашга мойил. Улар муаммоларни ечиш учун ижобий ечимларни излайдилар.

Сабр: Оптимистлар қийинчиликка сабр билан қарайдилар ва мақсадларига эришиш учун интиладилар.

Умидворлик: Оптимистлар келажакка умидворлик билан қарайдилар. Улар ҳаётнинг яхши томонларини кўришга ҳаракат қилишади.

Оптимизм ва соғлик

Оптимистик кишилар стрессга чидамли бўлади. Улар қийинчилик ва муаммоларни енгишга ҳаракат қилишади.

Оптимизм иммунитетни кучайтириш ва касалликлардан сақланишга ёрдам беради.

Оптимизм одамлар билан муносабатларни яхшилашга ёрдам беради. Оптимистик кишилар бошқаларни қўллаб-қувватлашга ва ҳамкорлик қилишга мойил бўладилар.

Оптимизм ва муваффақият

Оптимистик кишилар ҳаётда муваффақиятга эришишга кўпроқ имконга эга бўладилар. Улар ўзларига бўлган ишонч ва ижобий фикрлаш туфайли мақсадларига эришишга ҳаракат қилишади.

Хулоса қилиб айтганда, оптимизм ҳаётда муваффақиятга эришиш, психологик соғломликни сақлаш ва бошқалар билан муносабатларни яхшилашга ёрдам берадиган муҳим омилдир. Оптимизм ҳақида сизлар нима деган бўлардингиз?

Қандай қилиб кишилар оптимист бўлишади? Оптимист бўлиш кўпроқ туғмамикин ёки шакллантирилганмикин?– деган саволлар сизни қийнаётган бўлса, бу мавзуга яна қайтамиз.

Мадина Мийтан, психолог

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг