Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Olx.uz даги «ижарачи-фирибгар» ушланди

Olx.uz даги «ижарачи-фирибгар» ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Х.Д. ички ишларга арз қилди. Айтишича, Olx.uz сайтида хонадон ижараси тўғрисида эълон жойлаштирган номаълум шахсга 560 000 сўм пулни ўтказиб берган. Фирибгарга йўлиққанини сайтдаги эълон йўқолиб қолганидан сўнг тушунган...

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида яшовчи А.И. (2002 й.т.) экани аниқланган.

А.И. худди шу йўсиндаги фирибгарлигини яна бир неча кишига қўллаб, пулларини ўзлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Унга нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг