Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтиариқлик 75 ёшли фуқаро «кўкнор» етиштираётгани аниқланди

Олтиариқлик 75 ёшли фуқаро «кўкнор» етиштираётгани аниқланди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

2019 йил 15 май куни ўтказилган «Қорадори-2019» кенг қамровли тадбири давомида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 75 ёшли фуқаро «кўкнор» етиштирилаётгани ва сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Олтиариқ туманида яшовчи 75 ёшли Қ.Қ. уйи томорқасида 340 туп «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланган ҳамда омборхонасидан 4 кг. 772 гр. «кўкнор» гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг