Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1,2 млрд сўмлик сифатсиз дорилар фош этилди

1,2 млрд сўмлик сифатсиз дорилар фош этилди

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда кураш олиб борилмоқда. Навбатдаги қонунга зид ҳолат Андижон вилоятида аниқланди.

Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ходимлари билан хамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Я. бошқарувидаги машина кўздан кечирилганида автотранспорт юкхонасида 171 қути “Ферроуз” номли дори борлиги аниқланди.

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси

Шундан сўнг тезкор тадбир давом этирилиб мазкур фуқаронинг яшаш хонадона кўздан кечирилганида дастлабки қиймати 1 млрд. 200 млн сўмлик 14 хил турдаги 10 686 дона дори, 50 дона картон каробкаларда дориларнинг бўш қутилари, йўриқномалари ва ёрлиқлари борлиги аниқланди.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда» – дейилади вилоят божхона бошқармаси хабарида.

Аввалроқ Хоразм ва Бухородан олиб чиқиб кетилаётган қадимий тангалар, Фарғонада республика ҳудудига ноқонуний олиб кирилган 76 млн сўмлик мушаклар, «Яллама» постида портловчи модда, Фарғонада қонунни четлаб олиб кирилаётган 5,8 млрд сўмлик мобил телефонлар ушлаб қолинганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг