Олти ака-ука ва опа-сингиллар топишди
Ажримлардан азият чекувчилар, биринчи навбатда, фарзандлардир.
Улуғнор туманида яшовчи М.П. ва М.Ҳ.ларнинг тўрт қизи ва икки ўғли бор. Шунга қарамай, улар келишмовчиликлар сабаб алоҳида яшай бошлашади.
Олти боланинг иккитаси ота қарамоғида қолади, она эса 4 нафар фарзанди билан уйдан кетади. Қайтмоқчи бўлганда эса, қаршилик кўрсатилди ва аёл эрининг хонадонига киритилишини сўраб судга мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Суднинг қарорига биноан Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси томонидан маҳалла раиси ва тегишли мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда М.П.нинг хонадонига борилди ва М.Ҳ. болалари билан эрининг яшаш хонадонига киритиб қўйилди.
Шу тарзда 6 нафар ака-ука ва опа сингиллар бир-бири билан топишди ва ота-онаси билан бир уйда яшай бошлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter