Олмазордаги уй балконида видеога тушиб қолганларнинг кимлиги маълум бўлди — ИИВ
Олмазордаги кўпқаватли уй балконидан олинган видео иштирокчилари кимлиги маълум бўлди. ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов бу бўйича баёнот билан чиқди.
«Куни кеча, Qalampir.uz интернет сайтининг журналисти Ф.Нажмитдинованинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи монтаж қилинган ва ёлғондан иборат видеолавҳа тарқатилганлиги ҳамда мазкур ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганлиги ҳақида маълумот берган эдик.
Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, балконда тасвирланган одамлар икки фарзандли, расмий никоҳдаги оила, эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлиб, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, мазкур хонадондан расмий ижарада фойдаланишган. Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланади», —дейилади баёнотда.
Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139 моддаси 3 қисми, «г» банди ҳамда 141 прим 2-моддаси 2 қисми, «в» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Иш якуни бўйича жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилишини маълум қилиниши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, журналист шаънига қилинган бўҳтон жамоатчиликда кескин резонансни келтириб чиқарди. Жумладан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳамда фонд Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳодисага муносабат билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter