Коронавирус юқтирган яна икки бемор оламдан ўтди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, яна икки юртдошимиз коронавирус сабаб вафот этди.
Олмазор туманида яшаган 65 ёшли фуқаро К. Г. (эркак)да 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.
Бемор доимий равишда юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, қандли диабет, сурункали ўпка обструктив касаллиги билан даволаниб юрган.
Ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли М.Р (эркак)да 6 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Унда “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бу бемор ҳам ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter