Сурияда икки кун ичида мингдан ошиқ киши ҳалок бўлди

Сурияда янги ҳукумат хавфсизлик кучлари ва ҳокимиятдан ағдарилган президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасидаги икки кунлик тўқнашувларда мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 745 нафари тинч аҳоли, яна 125 нафари ҳукумат хавфсизлик кучлари ходимларидир.
Шунингдек, Башар ал-Ассадга алоқадор қуролли гуруҳлардан 148 нафар жангари йўқ қилинган.
Декабр ойида Сурияда “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” гуруҳи ҳокимият тепасига келди. Башар Асад истеъфога чиқди ва оиласи билан Россияга қочиб кетди. 6 март куни SANA агентлиги “Асад милиция бўлинмаларининг қолдиқлари” Латакия вилоятидаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Тартусда норозилик намойишлари бошланди.
Суриянинг янги ҳукумати комендантлик соати эълон қилди ва исёнчиларни "кеч бўлмасдан туриб қуролларини ташлаб, таслим бўлишга" чақирди. 7 март куни мамлакат қуролли кучлари Тартус ва Латакия вилоятлари марказини назоратга олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter