Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмазор туманидаги аянчли тўқнашувда икки киши қурбон бўлди

Олмазор туманидаги аянчли тўқнашувда икки киши қурбон бўлди

19 апрел куни соат 23:30 ларда Олмазор тумани Беруний кўчасида «Нексия-3» русумли автомашина ҳайдовчиси Абдулло З. ва «Матиз» автомашинаси бошқарган, 25 ёшли Бунёд Н. ўртасида ЙТҲ содир бўлган. 

Тўқнашув натижасида «Нексия-3» йўловчиси, 24 ёшли Самарқанд вилоятида туғилган Моҳинур Т. жароҳат олиб, тиббий муассасага ётқизилган. «Нексия-3» ҳайдовчиси, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, шифохонада вафот этди. «Матиз» ҳайдовчиси ҳам олган жароҳатларидан воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

Маълум бўлишича, «Нексия-3» ҳайдовчиси тезликни сезиларли даражада ошириши натижасида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши чизиққа ўтиб кетган ва иккинчи автомашина билан тўқнашган.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг