Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат раисининг ваколатлари оширилди

Сенат раисининг ваколатлари оширилди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.

Ҳужжатда ёзилишича, «1) 14-модда(Сенат раиси ваколатларига оид)нинг биринчи қисми:

13-бандидаги «сенаторлар ва Сенат девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 131 ва 132-бандлар билан тўлдирилсин:

«131) Сенатнинг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштиришни амалга оширади;

132) Сенатга ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолайди»;

2) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сенат фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва ушбу бюджетда алоҳида сатрда назарда тутилади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг