Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар ўта хавфли касалликнинг кутилмаган аломатини аниқлашди

Олимлар ўта хавфли касалликнинг кутилмаган аломатини аниқлашди

Фото: «Ria.ru»

Жигар саратони ривожланаётганидан ахлат ранги бўзариши ҳам далолат бериши мумкин. Бу ҳақда Дуглас Макмиллан номидаги саратонга қарши кураш хайрия ташкилоти қўлланмасидан айтилган, деб ёзади «Daily Express».

Мутахассислар касалликнинг бошқа аломатларини ҳам санаб ўтишган: иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик, қориннинг ўнг қисмида оғриқ ва шиш, шунингдек, тери ва кўз оқининг сарғайиши шулар жумласидан.

«Буларнинг ҳаммаси бошқа касалликлар туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин. Шу боис шифокорга мурожаат қилиш керак», — дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, диабет ва ортиқча вазн жигар саратонини келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, касалликнинг ривожланишига ирсий мойиллик ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг