Олимлар ақлий қобилиятни заифлаштирадиган бешта касбни аниқладилар
Норвегия соғлиқни сақлаш институти олимлари деменция келтириб чиқарадиган бешта касбни аниқладилар. Касалликнинг номи лотинча де («дан») ва менс («ақл», «идрок») деган маънони англатиб, сўзма-сўз «ўз онгидан ажралиш ҳолати» сифатида таржима қилиниши мумкин.
«Деменция билан когнитив фаоллик пасаяди, билим ва кўникмаларнинг бир қисми йўқолади». Бемор унутувчан бўлади, янги маълумотни эслай олмайди ва мантиқий фикрлаш қобилиятини йўқотади. Ҳатто яқинларини танимайди ёки чалкаштиради.
Уларнинг фикрича, оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган одамлар бошқаларга қараганда деменциядан кўпроқ азият чекишади, деб techinsider.ru хабар бермоқда Science Direct тадқиқот нашрига таяниб.
2017–2019 йилларда Норвегия аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, 7000 та респондентдан 902 нафарида деменция, 2400 нафарида эса енгил когнитив бузилишлар ташхиси қўйилган. Аммо ақлий қобилиятлар билан боғлиқ муаммолар оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиганлар орасида 15,5% кўпроқ учрайди.
Ушбу сўровлар асосида норвегиялик олимлар энг хавфли касблар рўйхатини туздилар, жумладан, кассадаги сотувчилар, савдо маслаҳатчилари, тиббиёт ходимлари, фермерлар ва чорвачилик мутахассислари.
Олимларнинг таъкидлашича, бундай ишчилар кўпинча ўзларининг барча кучларини касбий фаолиятларига бағишлайдилар. Бинобарин, уларда дам олиш ва ўз-ўзини ривожлантириш учун етарли вақт бўлмайди.
Шу билан бирга, тадқиқотчилар бўш вақтларда жисмоний фаоллик ақлий қобилиятни яхшилашини таъкидладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter