Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деменцияга чалинишлар сони уч баравар кўпаяди — ЖССТ

Деменцияга чалинишлар сони уч баравар кўпаяди — ЖССТ

Деменция Брюс Уиллисдек киноюлдузнинг ҳаётини барбод қилди.

Фото: Дзен

CNBC Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб хабар беришича, яқин йилларда деменцияга чалинишлар сони тинмай ўсишда давом этади.

Маълумот учун: деменция — орттирилган ақлий заифлик. Илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг у ёки бу даражада йўқолиши билан ақлий фаолиятнинг доимий пасайиши. Кўпинча, бу ҳолат кексалик даврида кузатилади.

ЖССТ маълумотларига кўра, орттирилган ақлий заифликка чалинганлар сони 2023 йилда 55 млн кишини ташкил этган, 2050 йилга бориб бундай кишилар сони 139 млн нафарга етади.

2050 йилда жаҳонда 65 ёшлилар ва ундан катталар сони ҳозиргига нисбатан икки баравар кўпайиб, 2,1 млрд нафарни ташкил этади. Шунинг баробарида деменцияга чалинувчилар сони каррасига ошади.

Шифокорлар орттирилган ақлий заифлик асаб тизимини тинмай емириб, мияга зарар етказувчи қатор касалликлар сабабли пайдо бўлишини таъкидлашади. Дунёда ўлимга энг кўп сабаб бўлувчи омиллар орасида деменция еттинчи ўринда туради. Ҳар йили қарийб 10 миллион киши деменцияга чалинганлар рўйхатини тўлдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг