Олимлар ақли заифликнинг олдини олиш усулини аниқлашди
Норвегия Илмий-техника университети олимлари жисмоний фаоллик деменция ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради, деган хулосага келишди. Тадқиқот натижалари «MedicalXpress» сайтида эълон қилинди.
— Шуғулланишни бошлаш ҳеч қачон кеч бўлмайди. Тадқиқот иштирокчиларининг ўртача ёши — 60 ёш. Кардиореспиратор чиниқишнинг яхшиланиши деменция ривожланиш хавфининг пасайишига олиб келади. 80-йилларда бадантарбия билан шуғулланмаган, лекин ўн йилдан сўнг шуғулланишни бошлаган одамлар касалликни икки йилга кейинга қолдиришган, — дейди тадқиқот муаллифи Атефе Тари.
Бунда юқори юклама билан шуғулланиш ўртача жисмоний машқлар билан таққослаганда кўпроқ самара беради.
Ҳафтасига икки марта шуғулланиш: терлаш ва нафас олиш тезлашиши лозим.
— Мунтазам жисмоний машқлар ёшингизга нисбатан яхшироқ ҳолатда бўлишингизга кўмаклашади, — деб хулоса қилади Тори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter