Олимлар ажинлар ва соч тўкилишига қарши чора топди
Олимлар инсон кексайганда, ажин тушиши ва соч тўкилишига қарши чора топишди, дея хабар берди «Euronews».
Алабама университети олимлари сичқонлар устида олиб боришган ген тадқиқоти қизиқарли натижаларни туҳфа этди.
Тадқиқотчилар ташқи кўринишда кескин ўзгаришларга сабаб бўлувчи муайян ген мутациясини аниқлашди. Ушбу ген мутацияси тўрт ҳафта мобайнида гени ўзгарувчан сичқонда қўлланилди. Натижада жониворнинг жуни тўкилиб, териси тиришиб қолган.
У ген мутацияси меъёрига келтирилганидан сўнг яна икки ой давомида сичқон устида синаб кўрилди. Шундан сўнг унинг териси силлиқланиб, янги тери пайдо бўлган.
Тадқиқот гуруҳи раҳбари Кешай Синхнинг айтишича, бу мисли кўрилмаган ажойиб тадқиқот бўлиб, эндиликда ушбу тадқиқот орқали инсонлар ўртасида кузатиладиган соч тўкилиши ва ажин тушишининг олди олиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter