Шифокор соч тўкилишига сабаб бўладиган касалликларни айтди
Соч тўкилиши шифокорларга мурожаат қилинадиган энг кўп муаммолардан биридир. Дерматолог Aлександра Филеванинг фикрича, кучли стресс, айрим турдаги дори-дармонларни қабул қилиш ва бир қатор жиддий касалликлар соч тўкилишига сабаб бўлади.
Шифокорнинг таъкидлашича, аёлларнинг 75 фоизи ва эркакларнинг 50 фоизи доимий соч тўкилишини бошдан кечирмоқда. Деярли ҳар доим бунинг сабаби тестостерон даражасининг ошиши туфайли ривожланадиган касалликларда ётади. Бу андрогенетик алопеция деб аталади.
Соч тўкилишига олиб келадиган бошқа касалликлар ҳам бор. Бу сурункали инфекциялар, шунингдек, қалқонсимон без ва ошқозон-ичак трактининг патологиялари, дейди мутахассис.
Бундан ташқари, сочлар маълум витаминлар - D, PP ва B гуруҳининг етишмаслиги туфайли ҳам тушиши мумкин. Дерматологнинг фикрига кўра, оғир темир танқислиги камқонлиги ҳам калликка олиб келади.
Умумий қон тести, зардобдаги темир, ферритин ва трансферринни ўрганиш танадаги қимматли моддаларнинг етишмаслигини аниқлашга ёрдам беради, дея хулоса қилди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter