Олимлар 2024-2028 йиллар оралиғида «Интернет апокалипсиси»ни башорат қилишди
Олимлар 2024 ва 2028 йиллар орасида «Интернет апокалипсиси»ни башорат қилишди ва олдиндан тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлашмоқда.
Яъни мутахассислар келгуси йилларда дунё «Интернет апокалипсиси» кўринишидаги жиддий таҳдидга дуч келиши мумкин, дея огоҳлантиришмоқда.
Жорж Мейсон университетининг физика ва астрономия профессори Питер Беккер томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, кучли қуёш бўронлари глобал алоқа тизимига, жумладан, интернетга жиддий зарба бериши мумкин.
Қуёшдан зарядланган заррачалар эмиссияси натижасида юзага келган бу бўронлар Ернинг магнит майдонини бузиши мумкин, бу эса сунъий йўлдошлар ва ердаги алоқаларнинг жиддий шикастланишига олиб келади.
Бундай ҳодисага 1859 йилдаги Каррингтон воқеаси мисол бўла олади, бунинг натижасида телеграф тизими вайрон бўлган ва операторларни электр токи урган.
Беккер ва унинг ҳамкасблари сунъий йўлдошларни ўз вақтида хавфсиз режимга ўтказиш ва шикастланмаслик учун трансформаторларни электр тармоқларидан узиб қўйиш имконини берувчи эрта огоҳлантириш тизимини яратиш устида ишламоқда. Лойиҳага 13 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланади.
Бироқ, қуёш бўронларининг вақти ва кўламини айтиш худди зилзилаларни олдиндан башорат қилиш имконсиздек қийин жараён бўлиб қолмоқда.
Беккер, шунингдек, компаниялар бундай таҳдидлардан ҳимояланиши учун интернет-инфратузилмасини мустаҳкамлашга рағбат йўқлигига ишора қилади. Натижада, 2024 ва 2028 йиллар оралиғида, қуёшнинг ҳаддан ташқари фаоллашиши боис дунё ҳафталар ёки ҳатто ойлар давомида интернетнинг тўлиқ ўчиш хавфига дуч келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter