Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мамлакатларнинг интернет тезлиги бўйича рейтинги эълон қилинди

Мамлакатларнинг интернет тезлиги бўйича рейтинги эълон қилинди

Иллюстратив фото

Ookla компанияси январ ойида дунё мамлакатларида қайд этилган интернет тезлиги бўйича ҳисоботини тақдим этди.

Сингапур — кенг полосали интернет, Бирлашган Араб Амирликлари — мобил интернет бўйича ҳаммадан тез.

Тадқиқотга кўра, январ ойида жаҳонда симли интернет тезлиги ўртача: юклаб олиш учун — 97,61 Мбит/сония, жўнатиш учун — 52,84 Мбит/сонияни ташкил этди.

Сингапурда интернет тезлиги: юклаб олиш учун — 336,45 Мбит/сония, жўнатиш учун — 275,30 Мбит/сония. Кейинги ўринларда: БАА (310,05 Мбит/с), Гонконг (305,71 Мбит/с), Франция (287,44 Мбит/с) ва Исландия (281,95 Мбит/с).

Юклаб олиш тезлиги ўртача 3 Мбит/сонияни ташкил этган Сурия ва Куба рейтингда сўнгги ўринларни эгаллади.

Январда глобал мобил интернет тезлиги деярли кенг полосали интернет даражасига чиқиб, юклаб олиш тезлиги 91,24 Мбит/сонияга етди.

БАА — мобил интернет тезлиги бўйича жаҳонда етакчи: юклаб олиш тезлиги 545,94 Мбит/сонияга етиб, ўтган йил январидаги кўрсаткич (302,38 Мбит/с) анча яхшиланди. Кейинги ўринларда: Қатар (521,51 Мбит/с), Кувайт (314,39 Мбит/с), Болгария (252,05 Мбит/с) ва Баҳрайн (213,09 Мбит/с).

Рейтинггга киритилган 104 мамлакат орасида сўнгги ўринларни Боливия (13,20 Мбит/с) ва Эритрея (1,88 Мбит/с) банд этди.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон кенг полосали интернет тезлиги (51,02 Мбит/с) бўйича (беш поғона юқорилаб) 68-ўринни, мобил интернет тезлиги (81,58 Мбит/с) бўйича 75-ўринни эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг