Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олим: Ҳеч қандай далил йўқ, буларнинг бари уйдирма!

Олим: Ҳеч қандай далил йўқ, буларнинг бари уйдирма!

Фото: «Coronavirus-simptomy.ru»

Ухань вирусология институти раҳбари Юань Чжимин «CGTN» каналига берган интервьюсида коронавируснинг сунъий яратилганлигини исботловчи далил йўқлигини айтди.

«Баъзи олимлар вирус синтези учун экстраординар интеллект ва кўп меҳнат талаб этилади деб ҳисоблайди. Шу боис бундай вирусни синтез йўли билан ҳосил қила олишимизга ҳеч қачон ишонмайман», — деб изоҳлайди Чжимин.

Экспертнинг таъкидлашича, инфекция у меҳнат қилаётган институтдан «чиқолмайди». Чунки муассасада қаттиқ назорат ва идора тизими мавжуд. Ходимлар эса тадқиқот олиб бораётганда регламентга тўлиқ амал қилишади.

Юань Чжимин, шунингдек, сунъий вируснинг яратилиши, нима учун у хитойлик олимларга бориб тақалиши ҳақида ўз фикрини билдирган.

Унинг айтишича, BSL-4 лабораторияси ва  вирусология институти Ухань шаҳрида жойлашгани учун ҳам одамлар шундай ўйлашяпти.

Бундан ташқари, Чжимин америкалик сенатор Тома Коттоннинг янги типдаги вирус Ухань вирусология институтида пайдо бўлганлиги ҳақидаги айбловини ҳам эслаб ўтди.

«Ҳеч қандай далил йўқ, буларнинг бари уйдирма», — деб таъкидлайди олим.

Унинг фикрича, буларнинг ҳаммаси эпидемияга қарши курашишга ёки институт фаолиятига халақит бериш учун қилинаётган бўлиши мумкин. Чжимин анчадан бери лабораториянинг биологик хавфсизлиги билан шуғулланаётганини ҳамда бундай ҳолат бўлиши мумкин эмаслигини қўшиб қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг