Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Октябрь ойида Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 26 фоизга камайган

Октябрь ойида Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 26 фоизга камайган

Октябрь ойи якунларига кўра Ўзбекистонда барча автотранспорт воситаларининг сотуви 24 фоизга кўпайиб, 183 мингтани ташкил этди ва ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 62 фоизга ўсди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида.

Енгил автомобиллар бозорида октябрь ойида савдо 168 мингни ташкил этиб, ой давомида 23 фоизга ошди. Энг катта ўсиш Сирдарёда (47 фоиз), Қашқадарё (43 фоиз) ва Фарғона вилоятларида (39 фоиз) кузатилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса енгил автомобиллар савдоси 62 фоизга ошди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Октябрь ойида Damas/Labo, Cobalt ва Lacetti бюджет моделлари нархи кўтарилганига қарамай, UzAuto Motors томонидан шартномалар қайта тикланиши фонида ноябрь ойида енгил автомобиллар савдоси ҳам ошиши кутилмоқда», — дейилади шарҳда.

Бирламчи бозор

Ой давомида янги енгил автомобиллар бозорида ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан фаоллик икки баравар ортиб, деярли 25 мингта автомобил сотилди. Сентябрь ойида янги маҳаллий енгил автомобиллар савдоси 4,2 фоизга ошган бўлса, октябрь ойида 15 фоизга ошди ва деярли 39 мингтани ташкил этди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар бозорида бир ой олдин пасайиш қайд этилган бўлса, октябр ойида сотувлар деярли 6 мингтани ташкил этиб, 30 фоизга ўсди. Ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан эса фаоллик 3 баравар ошган.

Иккиламчи бозор

Октябрь ойида ҳам иккиламчи автомобил бозори ўсишда давом этди. Ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 124 мингтадан ошди, бу бир ой олдингига нисбатан 26 фоизга кўп ҳисобланади. Ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан ўсиш 46 фоизни ташкил этди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Электромобиллар бозори

Электромобиллар савдоси кетма-кет иккинчи ой пасайди. Октябрь ойида 2,7 мингта электромобил сотилди, бу сентябрь ойига нисбатан 26 фоизга кам. Ҳудудлар миқёсида қаралганда, Тошкентдаги электромобиль бозори сезиларли даражада пасайди, сентябрь ойида 2,5 мингта электромобил сотилган бўлса, октябрь ойида сотувлар 45 фоизга қисқариб, 1,4 мингтани ташкил этди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан солиштирганда эса электромобиллар савдоси 5,6 баравар ошган. Агар электромобиллар бирламчи бозорида сотувлар ўтган йилга нисбатан 6 баравар ошган.

Шу билан бирга, электромобилларнинг иккиламчи бозори аввалги ойда кузатилгани каби ўсишда давом этмоқда. Октябрь ойида сотувлар 30 фоизга ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг