Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оксфорд луғати «йил сўзи»ни эълон қилди

Оксфорд луғати «йил сўзи»ни эълон қилди

Оксфорд инглиз луғати «вакцина» (vax) сўзини 2021 йил учун энг кўп қўлланилган сўз сифатида танлади.

«Вакцина» (vax) – бу 2021 йил учун биз энг кўп қўллаган сўз. Бизнинг лексикографларимиз инглиз корпусининг маълумотларини ўрганишни бошлаганларида, «ваксина» (vax) айниқса ажойиб сўз эканлиги тезда маълум бўлди», — дейилади луғат хабарида.

Олимларнинг таъкидлашича, бу сўз шу йилга қадар Оксфорд луғатида жуда кам учраган. Жорий йил сентябр ойига келиб, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 72 баробар кўп қўлланилган.

Оксфорд луғати 2020 йилда йилнинг битта сўзини йил сўзи сифатида танлай олмади. «Коронавирус» сўзи ва унга ҳамроҳ бўлган COVID-19 пандемияси, масалан, блокировка, ижтимоий масофаланиш, furlough (коронавирус инқирози туфайли ишсиз қолганларга иш ҳақини қоплаш) ва WFH (work from home-уйдан ишлаш) қисқартмаси энг кўп ишлатилган сўзлар бўлган.

Дунё бўйлаб одамларнинг сўз бойлигига таъсир қилган асосий воқеалар экологик офатлар, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар, шунингдек, коронавирус пандемияси бўлиб қолмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг