«Ок» белгиси ирқчилик рамзи дея тан олинди
АҚШ яҳудийларининг нодавлат ташкилоти бўлган «Америка Анти-дефамациячилар» лигаси «Ок» белгисини (бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқ бирлаштиришдан ҳосил қилинади) ирқчилик рамзи дея тан олди. Бу ҳақда «CBC News» хабар бермоқда.
«Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоатчилик ушбу белгининг маъноси тўғрисида тўлиқ хабардор бўлиши керак, бу жамиятда ёки мактабларда ирқчиликнинг пайдо бўлиши ҳақида биринчи огоҳлантириш белгиси бўлиб хизмат қилиши мумкин»,- дейди ташкилот раҳбарларидан бири.
Май ойида Эстониянинг консерватив Халқ партияси (ЭКРЕ) этакчилари Марта ва Мартин Хелме ушбу ирқчилик жестидан фойдаланишда айбланган эди.
Камситувчи имо-ишора «оқ куч» деган маънони англатувчи Американинг ўнг кучлар ҳаракатида пайдо бўлган. Аввалига у мем сифатида мавжуд эди, аммо унинг кенг тарқалиши рақибларнинг кескин реакциясига олиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter