Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОИТС юқтирганлар ишлаши тақиқланган касблар рўйхати янгиланяпти

ОИТС юқтирганлар ишлаши тақиқланган касблар рўйхати янгиланяпти

ССВ вазирининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИТС)ни юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини янгилашга доир буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, ОИТС билан оғриган беморлар қуйидаги касбий фаолият турлари билан шуғулланишлари мумкин эмас:

  • Одам қони ва (ёки) унинг таркибий қисмларини тайёрлаш, қайта ишлов бериш хамда гемотрансфузия билан боғлиқ касблар.
  • Гинекологик операциялар (туғруқ, аборт) ва  барча турдаги жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ касблар (шунингдек стоматолог-жарроҳ).
  • Қуйидаги тиббий муолажалар билан боғлиқ касблар – диализ, венесекция, катетеризация.

Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирининг «Одам иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 23 апрелдаги 7-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, мазкур буйруқнинг қабул қилиниши натижасида ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касалликни бошқаларга юқишини олдини олиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш ва самарали даволаш бўйича янги сифатли босқичига эришилади.

Ўз навбатида, ҳужжат лойиҳаси билан ОИТС юқтирган шахсларга соч ва соқол олиш, пирсинг, маникюр, педикюр ҳамда татуаж билан боғлиқ касбларда ишлаш учун рухсат берилмоқда.

Таъкидланишича, Республика ОИТСга қарши кураш марказининг сўнгги 10 йил давомида ўтказган таҳлилларига асосан ушбу соҳа вакиллари ўз фаолияти давомида ОИВни юқтириб олганлиги, шунингдек, уларда ОИВ аниқлангунга қадар (ОИВ мақомини билгунга қадар) улар томонидан фаолияти давомида ОИВни бошқа шахсга юқтирганлиги аниқланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг