Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОИТСни 2030 йилгача енгиш мумкин, аммо бунинг бир шарти бор...

ОИТСни 2030 йилгача енгиш мумкин, аммо бунинг бир шарти бор...

БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича дастури (UNAIDS) экспертлари хавотирли ҳисобот эълон қилди. Унга кўра,  дунё давлатлари ўлимга олиб борувчи эпидемияга қарши кураш учун етарли маблағ ажратмаётир.

Сайёрамиз бўйича 40 миллион киши ОИВ (одамнинг иммунитет танқислиги) ёки ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) инфекциясига чалинган бўлиб, уларнинг чорак қисми муолажа олиш имконидан маҳрум қолмоқда.

БМТ 2030 йилга қадар ОИТСнинг тарқалишини тўхтатишни мақсад қилган. Аммо даво ва муолажа учун етарли маблағ ажратилмаётгани сабаб ушбу глобал маррага етиш савол остида қолмоқда.

БМТ сиёсий етакчиларни ушбу хасталикка қарши кураш учун маблағни аямасликка чақирган.

«Дунё етакчилари қабул қиладиган қарор ва сиёсий танлов миллионлаб инсонлар тақдирини ҳал қилади», – дейилади халқаро тузилма ҳисоботида.

ОИТСга қарши кураш учун етарли маблағ ажратилса, 2050 йилга бориб муолажага муҳтож  беморлар 29 миллион кишини ташкил этади. Акс ҳолда, касаллар сони 46 миллион кишидан ортиб кетади.

Ҳар йили ОИВ инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 1,3 миллионта янги ҳолат рўйхатга олинади. 2022 йилда ушбу хасталикдан 630 минг киши вафот этган.

Таҳлилларга қараганда, айни пайтда Шарқий Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаларида ОИТС кўрсаткичининг кескин ўсиши кузатилмоқда.

2022 йилги статистикага кўра, Ўзбекистонда 45 минг киши ОИТСга чалинган. Уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаганлар ташкил этади.

2023 йилда Ўзбекистон президенти «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган. Ушбу ҳужжатда БМТ Бош ассамблеяси томонидан ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун олға сурилган «95-95-95» стратегияси доирасида бир қатор вазифалар белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг