Оҳангарондаги ўрмонда ёнғин юз берди
Ижтимоий тармоқларда «Оҳангаронда ўрмон хўжалиги ҳудудида ёнғин юз берди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.
Кеча, 17 июл куни соат 13:03 да Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Тошариқ МФЙ ҳудудида жойлашган ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ер майдонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Бошқарма ёнғин-қутқарувчилари воқеа жойига соат 13:09да етиб бориб, ёнғин соат 13:15да ўраб олинган ва соат 14:05 да ўчирилган.
Ёнғинни бартараф этишга 1 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 30 нафар ходим, ўрмон хўжалигидан 20 нафар ходим жалб қилинган.
Ёнғин натижасида тахминан 500 кв.м майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter