Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева поезд уриб юбориб, жуда оғир аҳволда ётган қизни кўргани борди

Саида Мирзиёева поезд уриб юбориб, жуда оғир аҳволда ётган қизни кўргани борди

Фото: «Anhor.uz»

Тошкентда ўн тўрт ёшли қиз мактабдан темир йўл кесишмаси орқали уйига қайтаётган вақтида юк поезди уриб юборган. Ҳодиса 2021 йил 5 феврал куни содир бўлган. Қайд этилишича, бу юзлаб мактаб ўқувчилари учун ҳар куни ўтадиган одатий йўл ҳисобланади.

Кеча, 8 феврал куни, Anhor.uz нашри жабрланган қиз ота-онасининг Саида Мирзиёевага йўллаган мурожаатини эълон қилди. Ота-она чуқур комада бўлган боланинг ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам сўраган. Шу куннинг ўзида Саида Мирзиёева жароҳат олган қизнинг ота-онаси билан учрашди ва жонлантириш бўлимида боланинг ҳаёти учун кураш олиб борилаётган касалхонага ташриф буюрди, деб ёзмоқда Anhor.uz.

Шифокорлар қизни қутқариб қолиш учун барча чораларни кўрмоқда, аммо у ҳамон ўта оғир аҳволда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг