«Оддий инсонлар учун оддий банк» — Агробанк жиддий ўзгаришни эълон қилди
Республикамизнинг йирик тижорат банкларидан бири бўлган «Агробанк» АТБ шу йилнинг 4 декабрь куни ўз ребрендингини эълон қилди. Ребрендинг тақдимоти пойтахтимизнинг «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар павилионида ўтказилди.
Сўнгги 5 йилликда мамлакатимиз молия-банк тизимида мислсиз ўзгаришлар «Агробанк» фаолиятида ҳам янги даврни бошлаб берди. Бу даврда капиталлашув базаси кескин оширилди, маҳаллий ва хорижий ресурсларни жалб қилиш, иқтисодиёт тармоқларини фаол кредитлаш борасидаги имкониятлари кенгайди.
Республика банк тизимини ислоҳ қилиш Стратегиясига асосан «Агробанк» АТБ фаолияти кичик ва ўрта бизнесни, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан кредит орқали қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ва кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш белгиланган.
Ушбу йўналишда трансформация жараёнларини тизимли амалга ошириш мақсадида Осиё тараққиёт банки ҳамда KPMG компаниялари билан ҳамкорлик қилиниб, банкни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилди.
Ишлаб чиқилган стратегиядан келиб чиқиб етакчи маркетологлар билан ҳамкорликда янги бренд жойлашуви ҳозирланди. Унга кўра, «Агробанк» оддий инсонлар учун оддий банк сифатида ўз маркетинг коммуникациясини амалга оширади.
Ребрединг доирасидаги маҳсулотлар Россия Федерациясининг «Артемий Лебедев студияси» ва маҳаллий дизайнерларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ишлаб чиқилган.
Жумладан, янги логотип, нақш (паттерн) элментлари, филиалларда мижозларга хизмат кўрсатиш зали янги кўриниши, банк сайти, мобил илова, қўшимча элементлар, ўзига хос шрифт яратилди.
Янги тақдим қилинаётган янги белги ва кўринишлар ўзининг соддалиги билан ажралиб туради ва Агробанкнинг корпоратив яшил рангида ишланган. Ташқи трансформация харажатларини минималлаштириш учун филиалларни янгилаш уч босқичда амалга оширилади ва филиалларни режалаштирилган косметик таъмирлаш доирасида амалга оширилади.
Шунингдек, тақдимот доирасида банкнинг икки йўналишида, яъни давлат дастурлари ижроси ва бизнес йўналишида яратилаётган экотизим элементлари намойиш қилинди.
Уларнинг ҳар бири рақамлилаштириш, маркетплейс яратиш ва мижозларга онлайн хизмат кўрсатиш воситаларини кўпайтиришга қаратилган. Банк маҳсулотларининг негизида эса мижозлар, уларнинг эҳтиёжлари туради.
Хусусан, экотизим таркибидаги қуйидаги йўналишлар кўрсатилади:
Chakana.uz онлайн савдо майдони. Бу ерда смартфонлар, компьютерлар, офис ва маиший техникаларнинг кенг ассортиментини таклиф этилади ва Агробанк мижозлари бир неча дақиқада маҳсулотларни кредитга олишлари мумкин;
«Фермерлар мактаби» – чорвачилик ва паррандачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, молия ва ҳуқуқий саводхонлик йўналишлари бўйича назарий ва амалий билимларни берувчи ўқув лойиҳаси;
«Agrobooks» – қишлоқ хўжалиги йўналишида ўқув қўлланмалар жамланмаси;
«Смарт-офис» – мижозларга автоматлаштирилган ўз – ўзига хизмат кўрсатиш маркази;
«AgroZamin» - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хизматларини сотиб олиш ва сотиш платформаси;
«Agro Finance Leasing» - юридик шахслар учун лизинг хизматларини кўрсатиш;
«Leader Finance» брокерлик компанияси бўлиб, у қимматли қоғозлар бозорида барча турдаги хизматларни тақдим этади;
«AgroLab» – ўсимликларни ҳимоя қилиш биолабораторияси.
Маълумот учун:
Агробанк республикамизнинг йирик тижорат банкларидан бири бўлиб, 170 та филиал, 146 та банк хизматлари марказлари, 498 та 24/7 режимидаги автоматлашган шохбочалар тармоғига эга.
Реклама
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter