Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Одамлар мажбуран жалб қилинса, бу энди ҳашар эмас» — Шерзод Кудбиев

«Одамлар мажбуран жалб қилинса, бу энди ҳашар эмас» — Шерзод Кудбиев

Фото: «Ўза»

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Халқаро кеча, 1 август куни бўлиб ўтган пресс-клуб йиғилишида ҳашар ва мажбурий меҳнатнинг фарқи ҳақида гапирди.

«Биз ҳашарни легаллаштирмоқчи эмасмиз. Ҳашар – бизнинг анъанамиз, албатта. Аммо унга жуда кўп одамлар мажбуран жалб қилинса, бу энди ҳашар эмас», – деди вазир.

Шерзод Кудбиев ишдан бўшатиш, маошини камайтириш, мукофотдан маҳрум қилиш, лавозими оширилишига тўсқинлик қилиш каби таҳдидларни мажбурлашга мисол сифатида келтирган.

«Мен вазир сифатида хорижий ҳамкасбларим олдида айтаман: ҳашар – Ўзбекистоннинг келажаги эмас, ҳукуматнинг сиёсати ҳам эмас. Бизга одамлар қатнашишга мажбурланадиган бундай ҳашарлар керак эмас», – деган у. — «Ҳашар фақат президент фармони ёки ҳукуматнинг қарори билан ўтказилади. Одатда Ўзбекистонда йилига икки марта: Наврўз ва Мустақиллик куни олдидан ҳашар уюштирилади. Бошқа вақтда ҳашар ўтказилмайди».

Эслатиб ўтамиз, яқинда Фарғонанинг Риштон туманида уйларни бузиш ва дарахтларни кесиш бўйича ўтказилган умумхалқ ҳашарига Фарғона вилоятидан 13 минг киши жалб этилганди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бу ҳашар ҳукуматнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш тўғрисидаги қарорига зид равишда ўтказилганини қайд этганди.

«Иш берувчиларга айтмоқчиман, ҳашарда қатнашмагани учун ходимларни камситишга, ойлигингни камайтираман ё ишдан бўшатаман деб таҳдид қилишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатлар меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади. Келажакда бунинг учун жиноий жавобгарлик жорий этилади», – деди пресс-клуб йиғилишида Шерзод Кудбиев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг