Обид Асомов ва Карен Аванесян Тошкентда концерт беради
«Туркистон» санъат саройида 24-25 октябрь кунлари «Арман ва ўзбек» деб номланган юмор-шоу бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
«Фортуна медиа групп» МЧЖ маълумотига кўра, юмор-шоу томошасида «Қийшиқ кўзгу» («Кривое зеркало») кўрсатуви иштирокчилари – Обид Асомов, Карен Аванесян, шунингдек, пародиялар устаси Луиза Орипова томошабинларга кулги улашади.
Томоша олдидан журналистлар билан «Ўзбекистон ва Россия ўртасида кулги ва юмор жанрининг ривожланиши» мавзусида матбуот анжумани ҳам ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter