Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Елизавета II шаҳзода Гарри ва Меган Марклни судга беришни буюрди

ОАВ: Елизавета II шаҳзода Гарри ва Меган Марклни судга беришни буюрди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўз ёрдамчиларига шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг қироллик оиласи ҳақидаги баёнотларини туҳмат деб ҳисоблаб, уларни судга беришни буюрган. Бу ҳақда Sun нашри ўз манбасига асосланиб маълум қилди.


«Улар ҳис қилаётган туйғулар ҳамма билан содир бўлиши мумкин. Гарри ва Меган бу каби ҳаракатларни такрорламасликка намуна бўлиб хизмат қиладилар», — дея маълумот берган манба.

У, шунингдек, 95 ёшли малика ҳужумлардан «безовта» бўлганини таъкидлаган. Қироллик оиласининг ҳуқуқшунослари ҳозирда «туҳмат ва шахсий ҳаёт масалалари» билан шуғулланадиган компаниялар билан боғланишмоқда. Газетанинг ёзишича, асосан ҳуқуқшунослар шаҳзода Гаррининг 2022 йилда нашрга берилиши режалаштирилган хотиралари мазмунини ўрганадилар.

«Агар китобда бирор кимнинг номи келтирилган ва у тўғридан–тўғри бирон ишда айбланган бўлса, бу албатта туҳмат бўлиши мумкин. Шунингдек кишининг шахсий ҳаётига даҳлсизлик ҳуқуқи бузилиши ҳолати сифатида тан олинади», - дея таъкидлайди манба.

Ҳозирги вақтда шаҳзода Гарри ва Меган ўртасида қироллик оиласи бошқа аъзолари билан муносабатлар жуда кескинлигича қолмоқда: биринчидан, Сассекс герцоги ва герцогиняси тўсатдан қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақомидан воз кечишларини ва ўзлари истагандек яшаш ниятида эканликларини эълон қилишди. Шундан сўнг бир йил олдин ўз-ўзидан Калифорния штатига кўчиб келгач, Опре Уинфрига жанжалли интервю бериб, қариндошларини уларга нисбатан бефарқликда, ҳатто ирқчиликда айблашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг