Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чарлз III тож кийганидан сўнг, рафиқасининг унвони ўзгаради

Чарлз III тож кийганидан сўнг, рафиқасининг унвони ўзгаради

Чарлз III ва рафиқаси Камилла

Чарлз III тож кийганидан сўнг, унинг рафиқаси Камиллага янги унвон берилади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Илгари амалдаги қирол ёки қироличанинг турмуш ўртоғи унвонига «консорт» сўзи қўшиб айтилган. Энди бунақа бўлмайди.

2023 йилнинг май ойида Чарлз III га тож кийдириш маросими ўтказилади, унинг хотини Камиллани оддийгина қилиб қиролича деб аташ русумга киритилади.

Букингем саройи назарида, олдинги «қиролича-консорт» ҳаётий эмас эди. Масалан, Елизавета II нинг турмуш ўртоғи Филипп расман шаҳзода-консорт бўлса-да, ҳеч ким уни бундай таърифламаган. Қирол Жорж V (Георг V)нинг рафиқаси ҳам қиролича-консорт эди, аммо уни қиролича Елизавета, деб аташган.

Wikipedia маълумоти: консорт — амалдаги монархнинг турмуш ўртоғи (инглизча «consort» сўзидан олинган)ни англатиш учун татбиқ этилган. Консорт-қиролича ҳақиқий — тахтда ўтирган қиролича (масалан,  Елизавета II)дан шуниси билан фарқ қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг