Нью-Йоркдаги Гуггенҳайм музейи ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирди
Америкалик меъмор Фрэнк Ллойд Райтнинг саккизта биноси, хусусан, Нью-Йоркда Гуггенҳайм музейи ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Меъморнинг халқаро ташкилот муҳофазаси остига ўтган энг зўр ишлари орасида, масалан, Пенсильваниядаги «Шаршара устидаги уй» ҳам бор.
ЮНЕСКОнинг ушбу рўйхатлари тарихида илк маротаба унга замонавий америка архитектураси намуналари киритилди. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси дастури 1972 йилдан ишга тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter