Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нуротада писта плантациялари ташкил этилди

Нуротада писта плантациялари ташкил этилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 2 март куни  Навоий  вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида,  2018-2021 йиллар давомида Нурота туманида 10 минг гектар лалми ерда интенсив писта плантациялари ташкил этиш буйича топшириқлар берган эди. 

Бугунги кунга келиб, лойиҳа асосида Нурота туманининг «Чуя» ва «Сентоб» ҳудудларида, Навоий давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги ерларда 2400 гектар майдонда писта кучатлари экилди.

2021 йилга қадар амалга ошириладиган лойиҳанинг қиймати 21 миллиард сўм.

Янги плантациялар такомиллашган технологиялар асосида барпо этилмоқда. Яъни, кўчатхонада ўстирилган ниҳолга иккинчи йил навдор писталардан куртак пайванд қилинади. Учинчи йилдан уни очиқ майдонга экиш мумкин. Ушбу технологияда экилган писта 7-8 йилда ҳосилга киради. Унинг бир тупидан 1,5-2 килограмм ҳосил олиш мумкин.

— Ҳозирга қадар 2400 гектар майдонга писта экилди. Пистазор йилида икки марта суғорилса, етарли. У кўп сув талаб қилмаслиги билан ҳам шароитимизга мос. У  50 даражагача иссиққа ва 41 даражагача совуққа чидайди, — дейди Навоий вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Лазиз Исмоилов. — Бундан ташқари, писта кўчатлари орасига қурғоқчиликка чидамли бўлган экспортбоп коврак ўсимлиги экилди. Унинг илдизидан 3-4 йилда шира олинади ва бу тиббиётда дори-дармон сифатида кенг ишлатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг