Нурмат Отабеков янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари тайинланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (08.10.2020 й. №630) қарорига кўра, Отабеков Нурмат Сатиниязович Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Нурмат Отабеков бунга қадар Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган эди.
Президентнинг июль ойидаги фармонга мувофиқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси тугатилиб, уларнинг ўрнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил қилинганди.
Шунингдек, янги тайинловга кўра, Норбоев Холмамат Нуралиевич Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари, Курбанов Ботиржон Журабоевич ҳамда Ҳайитов Қобулжон Исоқуловичлар бошлиқ ўринбосарлари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Баҳодир Каҳрамонович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter