Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чақалоқ ўзининг дафн маросимида йиғлаб юборди

Чақалоқ ўзининг дафн маросимида йиғлаб юборди

Фото: «Med.news.am»

Ҳиндистоннинг Ражастон штатида тиббиёт ходимларининг хатоси туфайли ўлик деб топилган янги туғилган қизалоқ ўзининг дафн маросимида йиғлаб юборди. Бу ҳақда «Times of India» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, туғуруқни қабул қилган ҳамшира гўдакни ўлик туғилди деб ўйлаган. Шундан сўнг уни полиэтилен халтага ўраб, кўмиб келиш учун онасининг қўлига тутқазган.

Чақалоқнинг қариндошлари дафн маросимига ҳозирлик кўришаётган пайтда қизалоқ бирдан йиғлаб юборган. Отаси шу заҳоти «Тез ёрдам» чақирган. Бахтга қарши, шифокорлар орадан бир ярим соат ўтгач етиб келишган. Бу вақтга келиб қизалоқнинг аҳволи ёмонлашиб, жон таслим қилган.

Гўдакнинг оиласи шифохона ходимларини совуққонликда айблашмоқда. Тиббиёт ходимлари ўз айбларини инкор этишмоқда. Улар қариндошлари ўлим ҳолати расман тасдиқланмасдан гўдакни олиб кетишганини таъкидлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг