Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ношукр невара. Бухорода 78 ёшли нафақахўрни ўз невараси тунаб кетди

Ношукр невара. Бухорода 78 ёшли нафақахўрни ўз невараси тунаб кетди

2020 йил 10 март куни Пешкў тумани ИИБга 78 ёшли Ф.С. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида номаълум шахс унинг уйдан 10.600 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ф.С. билан бир манзилда яшовчи 28 ёшли З.Ш. содир этганлиги аниқланган. З.Ш. узоқ вақт давомида ушбу пулларни талон-тарож қилиб юрганлиги, ўғирланган пулларни ўзининг эхтиёжларига ишлатганлиги, бундан ташқари ўғирланган пулларнинг 1.300 АҚШ долларини ўзининг таниши С.Ф. қарзга берганлигини аниқланиб, С.Ф., дан ушбу пуллар ашёвий далил сифатидаа расмийлаштирилиб олинган. Бундан ташқари қолган пуллар нимага ишлатилганлигига аниқлик киритилганда З.Ш., ўз эхтиёжларига, яъни кийим кечак сотиб олишга, ўз атомашинасига эҳтиёт қисмлари ва кўнгил очарлик учун сарфлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пешкў тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган, З.Ш. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг