Норвегияда даҳшатли кўчки кўпгина одамларнинг умрига зомин бўлди (видео+фото)
Қутқарувчилар Осло шаҳридан 30 километр шимолда жойлашган Аск қишлоғида юз берган кўчки остидан етти кишининг жасадини олиб чиқишди, беш нафарининг шахси аниқланди, дея хабар берди NRK.
«Гердрумдаги кўчки содир бўлган ҳудудда етти кишининг жасади чиқди. Беш кишининг шахси аниқланди. Уч киши бедарак кетган», — дея маълум қилди телекомпания.
Аниқланганлар орасида ота ва унинг икки яшар қизи ҳам бор. Унинг ҳомиладор онаси ҳанузгача қидирилмоқда.
Шунингдек, хабарларга кўра, итлар ҳидларни яхшироқ ажратиб олишлари учун қидирув ишлари эрта тонгда тўхтатилган.
Хабарларга кўра, чоршанба, 30 декабрь куни кечаси кичик Аск қишлоғида даҳшатли кўчки содир бўлган. Ўнлаб уйлар яксон бўлган, ўн киши алоқага чиқмаган. Олти кундирки қидирув операцияси давом этмоқда, қутқарувчилар қидирув майдонини кенгайтирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter